Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CNN: АҚШ Саудия Арабистонида нафақат Украина, балки Россия билан ҳам алоҳида музокаралар ўтказади
Киев ва Вашингтон музокаралари 11 март куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтиши керак. Россия ТИВ вакили эса жорий ҳафта АҚШ вакиллари билан учрашув режалаштирилмаганини маълум қилди.
Доналд Трамп маъмурияти вакиллари жорий ҳафта Саудия Арабистонида нафақат Украина делегацияси, балки Россия томони билан ҳам учрашувлар ўтказади. Бу ҳақда CNN ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, Россия делегацияси билан учрашув Украина музокараларидан алоҳида ўтказилади.
Телеканал музокараларда Америка ва Россия томонларидан кимлар иштирок этишига аниқлик киритмаган. Москва ва Вашингтон вакиллари учрашувининг аниқ санаси ҳам маълум қилинмаган.
Россия ТИВ вакили Мария Захарова ТАССга берган изоҳида РФ ва АҚШнинг Саудия Арабистонидаги музокараларининг янги раунди жорий ҳафтага режалаштирилмаганини таъкидлаб, «Америка томонидан тегишли маълумот олинмагани»ни билдирди.
Киев ва Вашингтон музокаралари 11 март куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтиши керак. Financial Times маълумотларига кўра, Украина вакиллари унда Россия билан қисман ўт очишни тўхтатишни таклиф қилади. У дрон ва узоқ масофага мўлжалланган ракеталар билан зарбалар бериш, Қора денгизда жанговар ҳаракатлардан воз кечишни ўз ичига олади.
Ўз навбатида Reutersʼнинг ёзишича, Трамп маъмурияти вакиллари ушбу музокараларда Киев урушни тўхтатиш учун ҳудудий ён босишларга қанчалик тайёрлигини аниқлаш ниятида.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30 / 17.06.2026
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45 / 17.06.2026