Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Си Жинпинг билан Жанубий Кореяда учрашишини маълум қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Хитой раҳбари Си Жинпинг телефон суҳбатида бўлажак учрашувлар, савдо-сотиқ, фентанилга қарши кураш ва TikTok келишувини тасдиқлашни муҳокама қилди.
Фото: REUTERS
АҚШ президенти Доналд Трамп 31 октябрдан 1 ноябргача Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида ХХР раиси Си Жинпинг билан учрашишини маълум қилди. Оқ уй раҳбари 19 сентябр, жума куни Си Жинпинг билан суҳбатдан сўнг Truth Social ижтимоий медиа платформасида тегишли хабарни жойлаштирди.
«Биз кўплаб жуда муҳим масалаларда, жумладан, савдо, фентанил, Россия ва Украина ўртасидаги урушни тугатиш зарурати ҳамда TikTok битимини маъқуллаш бўйича муваффақиятга эришдик», — деб ёзган Трамп.
У, шунингдек, Си билан 2026 йил бошида Хитойга ташриф буюришга келишиб олганини айтди. Си, ўз навбатида, АҚШга келади, деди Трамп. Саналар кейинроқ аниқлаштирилади. «TikTok келишуви маъқуллангани учун миннатдормиз ва иккаламиз ҳам сизни APEC саммитида кўришни орзиқиб кутяпмиз!» - дея қўшимча қилди Америка раҳбари.
Мавзуга оид
22:54 / 24.12.2025
Россия Украина бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини рад этди
15:25 / 24.12.2025
1 январдан АҚШ фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кириши мумкин бўлади
09:40 / 24.12.2025
АҚШ иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсиб, прогнозлардан ошди
21:50 / 23.12.2025