Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли таътилдан қайтди ва Учтепа туманидаги иссиқлик марказини кўздан кечирди
Давлат раҳбари ижтимоий масалаларни аҳоли талаби асосида жойларнинг ўзида ҳал этиб, одамларни рози қилиш зарурлигини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли таътилдан қайтиб, аҳоли яшаш шароитлари, қишга тайёргарлик ва ободончилик ишларини кўриш мақсадида 12 декабр куни Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда бўлди.
Қайд қилинишича, дастлаб, «Тошкент иссиқлик маркази» корхонасининг Учтепа туманидаги иссиқлик маркази кўздан кечирилди. Мажмуа қозонхонаси жами 700 Гкал қувватга эга, мингдан ортиқ кўп қаватли уй ва 400 дан зиёд ижтимоий муассасаларга иссиқлик энергияси етказиб беради.
Давлат раҳбари шу ерда Тошкент шаҳри ва Учтепа тумани мутасаддилари билан мулоқот қилди. Маҳаллалардаги янги «еттилик» тизими фаолиятини самарали йўлга қўйиш, ижтимоий масалаларни аҳоли талаби асосида жойларнинг ўзида ҳал этиб, одамларни рози қилиш зарурлигини таъкидлади.
Иссиқлик марказлари ва тармоқлардаги мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этиб бориш, бино ва хонадонларда иссиқликни асраш долзарб вазифа экани қайд этилди.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024