Қорақалпоғистон, Хоразм ва Тошкентда беморларга бепул хизмат кўрсатадиган гемодиализ марказлари қурилади
Ҳиндистоннинг «Нефроплюс» компанияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида жами 4 та гемодиализ маркази қурилади.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизовнинг таъкидлашича, Ҳиндистоннинг «Нефроплюс» компанияси беморларга гемодиализ муолажасини кўрсатиш соҳасида фаолият олиб боради. Давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган 9,8 млн. долларлик лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида жами 4 та гемодиализ маркази қурилади ва у зарур замонавий тиббий жиҳозлар ҳамда малакали мутахассислар билан таъминланади. Лойиҳа доирасида 10 йил давомида ушбу ҳудудларда гемодиализга муҳтож 1 100 нафар беморга бепул тиббий хизмат кўрсатилади.
Янги гемодиализ марказлари 2022 йилнинг феврал ойида ишга туширилади. Лойиҳанинг иккинчи босқичида бошқа ҳудудларда ҳам худди шу жараёнларни давом эттириш режалаштирилган.
ДХШнинг шартларига кўра, қурилган гемодиализ марказлари тиббий ускуна ва яратилган шароитлари билан биргаликда 10 йилдан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилади.
Мавзуга оид
15:41 / 02.04.2022
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Чироқчида сайёр қабул ўтказмоқда
07:27 / 02.04.2022
Чет эл фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тасдиқланди
08:01 / 29.03.2022
Апрелда олис ҳудудларда махсус контейнерли 1 700 та тиббиёт пункти ташкил этилади
15:38 / 24.03.2022