Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асаднинг фарзандлари Қримдаги “Артек”да ҳордиқ чиқаришган
Фото:Wikimedia Commons
Сурия президенти Башар Асад россиялик парламентчилар билан учрашувда унинг фарзандлари 2017 йилда Қримдаги “Артек” лагерида дам олишганини маълум қилди. Унинг сўзларини Россия давлат думасининг Сурия парламенти билан алоқалар бўйича гуруҳи координатори Дмитрий Саблин келтириб ўтди.
“Биз биринчи навбатда ёшлар билан ишга эътибор қаратишни, бир неча ҳафталарга лагерлар ташкил этишни истаймиз. Менинг фарзандларим ўтган йил “Артек”да бўлишди. Улар бу сафардан кейин Россияни яхшироқ тушуна бошлашди. Куни-кеча улар менга Қрим кўприги қурилиши яқин орада битказилишини маълум қилишди”, деб айтган Асад учрашувда.
“Артек” директори Алексей Каспржакнинг маълум қилишича, лагерда Асаднинг барча уч фарзанди – ўғиллари Карим ва Ҳофиз ҳамда қизи Зайн ҳордиқ чиқаришган. Лагер раҳбарияти эса улар Сурия президентининг фарзандлари эканидан бехабар бўлган.
“Улар ҳамма болалар қатори дам олишган. Улар учун бу борада ҳеч қандай истиснолар қилинмаган. Инглиз ва араб тилларида сўзлашишган. Ўйлашимча, уларга лагерда бўлиш ёқди. Эслашимча, улар жисмонан бақувват болалар эди”, деб маълум қилган Каспржак.
"Артек" матбуот хизматида маълум қилинишича, лагерда 2016-2017 йилларда суриялик 45 бола дам олган.
Мавзуга оид
11:54
Лавров Россиянинг Қримни қўшиб олишини АҚШнинг Гренландия бўйича режалари билан таққослади
12:35 / 31.12.2025
ФБК Путиннинг яна бир “саройи”ни топди — қўшиб олинган Қримда
15:22 / 24.12.2025
Қрим: мобил интернет уруш тугагунча блокланади
10:01 / 23.12.2025