Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Kompromatuzb иши” ёпиқ судда кўриладиган бўлди
Бугун, 18 июл куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида “Kompromatuzb иши” бўйича суд жараёнлари бошланди. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, дастлаб очиқ тарзда, ОАВ вакиллари иштирокида бошланган процесс, судланувчилардан айримларининг илтимосига кўра, ёпиқ кўриладиган бўлди.
Жиноят иши доирасида:
- “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот котиби (собиқ) Сиёвуш Ҳошимов – Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат), 165-моддаси (товламачилик), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан;
- фуқаро Аҳмадулло Аҳмаджонов – ЖКнинг 139- ва 165-моддалари билан;
- Human.uz сайти асосчиси ва муҳаррири Хуршид Далиев – ЖКнинг 139-, 165-, 184- (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 243-моддалари билан;
- Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби (собиқ) Мавжуда Мирзаева – ЖКнинг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) ва 165-моддаси билан айбланмоқда.
Жиноят иши ҳужжатларида жами 19 нафар жабрланувчи қайд этилган. Улар орасида собиқ бандлик вазири Нозим Ҳусанов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ директори Афзал Ирматов, Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов ҳам бор.
Мавзуга оид
10:49
Шукуров ишида қамоққа олинган собиқ судяларнинг 3 нафари гаров эвазига озодликка чиқди
20:05 / 10.04.2026
«Умуман иқрор эмасман» – Санжар Каримовга оид суд иш бошлади
12:15 / 10.04.2026
Хоразмда 7 минг сўмдан палов сотган тадбиркор жаримага тортилди
23:21 / 08.04.2026