Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди собиқ судялари Одилбек Илҳомжонов, Мирзиёд Абидов ва Муҳтарама Турғунова озодликка чиқди. Буни Kun.uz’га Муҳтарама Турғунованинг адвокати тасдиқлади.
Адвокатга кўра, собиқ судяларни қамоқда сақлаб туриш муддатини 5 ойга узайтириш ҳақидаги биринчи инстанция суди ажрими апелляцияда бекор қилинган. Апелляция суди қамоқ муддатини узайтиришни рад этиш ҳақида ажрим чиқарган. Шу тариқа, собиқ судяларга қўлланган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси гаровга ўзгартирилган.
Тошкент шаҳар суди раиси собиқ ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Муроджон Мирзажоновни қамоқда сақлаш муддати эса узайтирилган.
Одилбек Илҳомжонов, Мирзиёд Абидов ва Муҳтарама Турғунова адолатсиз ҳукм чиқаришда, Муроджон Мирзажонов эса адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш ҳамда тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш жиноятларида айбланмоқда. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Бош прокуратурага кўра, собиқ судялар Акмал Шукуров ишини апелляцияда кўриб, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириш, унга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш тўғрисидаги хулосага келишган. Бироқ, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари Муроджон Мирзажонов судяларга қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиши оқибатида улар жазони озодликни чеклашга алмаштириб, уни суд залидан қамоқдан озод этган.
Шундан сўнг, собиқ судяларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, улар қамоққа олинганди.
Акмал Шукуров иши
Шукуровнинг жиноий иши бешта эпизодни ўз ичига олади, энг шов-шувлиси – 2025 йилнинг сентябр ойида Яккасарой туманидаги The Tower меҳмонхонаси олдида бир неча киши калтакланиши билан боғлиқ.
Ўшанда у тунги клуб олдида танишини ҳимоя қилишга уринган Борис Авакянга кучли зарба бериб, комага тушириб қўйган, сўнгра воқеа жойидан қочиб кетиб, кўп ўтмай Қозоғистонда қўлга олинган ва Ўзбекистонга экстрадиция









