Жаҳон | 00:30 / 19.02.2018
18966
2 дақиқада ўқилади

Полиция: Кизлярида отишма ижрочисининг радикал оқимларга алоқаси йўқ

Скриншот: YouTube

Доғистоннинг Кизляр шаҳрида маҳаллий фуқаролардан бири православ насронийларнинг Масленица байрамини нишонлаётган одамларга қарата ўқ узган. Бу ҳақида РИА Новости Доғистондаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбасига таяниб хабар берди.

«Дастлабки маълумотларга кўра, тўрт инсон вафот этган, яна тўрт нафари жабрланган», — деган агентлик ҳамсуҳбати. Лекин Доғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги жабрланганлар беш нафар бўлгани ҳақида хабар тарқатган. Уларни Кизляр шаҳридаги марказий шифохонага келтиришган. Вафот этган тўрт нафар қурбонларнинг барчаси аёллардир. Кейинроқ, ярадор бўлганлардан бири шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

Куч ишлатар тизим ходимлари ҳужум қилган шахсни йўқ қилишган. У 1995 йилда туғилган маҳаллий фуқаролардан бири бўлиб чиқди.

Манбанинг сўзларига кўра, қурбонларнинг барчаси ҳужум уюштирилган вақтда черковдан қайтишаётган бўлишган. Қотил аввал ҳеч қачон полициянинг нигоҳига тушмаган ва радикал оқимларга алоқадор бўлмаганлиги ҳам маълум.

«Соат 16:30 ларда номаълум эркак ов милтиғидан фуқароларга қарата ўт очган», — деган РИА Новостига минтақавий ИИВ вакили. Унинг сўзларига кўра, жабрланганлар орасида икки нафар полиция ходими ҳам бор.

Воқеа жойида терговчи ва суриштирувчилар ишлашмоқда, «Қотиллик» ва «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳаётига қасд қилиш» моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид