Ўзбекистон | 20:19 / 20.08.2020
6381
2 дақиқада ўқилади

Давлат хизматлари учун тўланадиган тўловлар буткул шаффоф бўлиши маълум қилинди

Эндиликда давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилган ҳар бир хизмат учун қанча тўлов тўлаш лозимлиги ҳақида смс-хабар фуқаронинг телефонига келиб тушади.

Давлат хизматлари агентлигининг маълум қилишича, бу янгилик коррупция ҳолатлари олдини олади ва давлат хизматлари тизимини янада шаффоф бўлишини таъминлайди.

«Мазкур янгилик ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган таклифларга биноан амалга оширилди. Бундан буён давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилган хизмат учун қанча тўлов тўлаш лозимлиги ҳамда тўланган пул ҳақида смс-хабар фуқаронинг телефонига келиб тушади.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Смс-хабарлар 2 тилда: ихтиёрингизга кўра ўзбек ёки рус тилларида келади. Хабарда амалга оширилиши керак бўлган тўловнинг инвойс рақами ва белгиланган миқдори кўрсатилган бўлади.

Мазкур қулайлик, юзага келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатлари олдини олади ва давлат хизматлари тизимини янада шаффоф бўлишини таъминлайди», дея агентлик директори ўринбосари Нўъмон Муҳаммадиевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Қайд этилишича, айни пайтда давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилаётган аксарият хизматлар фойдаланувчилари ушбу янгиликдан фойдаланишлари мумкин. Агентлик ахборот хизматининг хабарига кўра, тез орада смс-хабарнома функцияси ФҲДЁ ва тадбиркорлик билан боғлиқ хизматлар учун ҳам жорий этилиши кутилмоқда.

ДХА давлат хизматлари марказларида кўрсатиладиган хизмат учун тўловларни мамлакатимизда мавжуд барча электрон тўлов тизимлари – Click, Payme, Upay, Paynet, Uzcard, Oson, Websum, банклар мобил тўлов иловалари орқали амалга ошириш мумкинлигини маълум қилмоқда.

Тайёрлаган:  Жамшид Ниёзов

Мавзуга оид