Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Ҳиндистон ва Украинани мағлубиятга учратди
Туркиянинг Конья шаҳрида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича Бутунжаҳон олимпиадаси давом этмоқда.
Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, 30 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси 6- ва 7-турларни ўтказди.
Ўзбекистонлик ёш иқтидор эгалари олтинчи турда Ҳиндистон термасини 3-1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Нодирбек Абдусатторов (2560) биринчи доскада қора доналарда Аржун Эригаисига (2531) мағлуб бўлди. Нодирбек Ёқуббоев (2549) иккинчи доскада оқ доналарда Паннирселвам Иниянни (2468) таслим этди. Жавоҳир Синдоров (2513) учинчи доскада қораларда Гупта Санкалпни (2352) мағлубиятга учратди. Шамсиддин Воҳидов (2456) тўртинчи доскада оқ доналарда Чаттержи Кустав (2346) устидан зафар қучди.
Ўзбекистон терма жамоаси еттинчи турда Украина билан тўқнаш келди. Мамлакатимиз шахматчилари бу баҳсда 3,5-0,5 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Нодирбек Абдусатторов (2560) биринчи доскада қора доналарда Виктор Матвишенга (2476) ҳеч қандай имконият қолдирмади. Нодирбек Ёқуббоев (2549) иккинчи доскада оқ доналарда Валентин Баидетскийни (2398) таслим этди. Жавоҳир Синдоров (2513) учинчи доскада қораларда Платон Галперин (2334) устидан зафар қучди. Шамсиддин Воҳидов (2456) тўртинчи доскада оқ доналарда Надия Шпанкони (2262) мағлубиятга учратди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 5-раундда Россия термасини таслим этганди.
Мавзуга оид
13:06 / 21.10.2025
Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ўтказилади
11:13 / 21.08.2025
Роботлар олимпиадасида Хитой компаниялари зафар қучди
20:55 / 01.07.2025
Президент ҳузурида Олимпия ҳаракатини ривожлантириш режалари кўриб чиқилди
17:01 / 30.05.2025