Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ўтказилади
Ўзбекистон президентининг «Давлат тилини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2026 йилдан бошлаб:
➖ таълим қардош тилларда олиб бориладиган умумий ўрта таълим ташкилотлари учун ўзбек тилини ўргатиш бўйича дарсликларнинг янги авлоди яратилади;
➖ мактабгача таълим ташкилотларида ўзбек тилини ўргатиш бўйича педагоглар учун ўқув қўлланмалар ишлаб чиқилади;
➖ мактабгача таълим ёшидаги болалар учун «Менинг илк изоҳли луғатчам» расмли луғат китоби яратилади;
➖ болаларга ўзбек тилини ўргатиш бўйича замонавий анимацион видео ва аудио маҳсулотлар ишлаб чиқилади.
Қарорга асосан:
➖ умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўзбек тили мавзусида иншолар танлови;
➖ ўзбек тили фани ўқитувчилари ўртасида «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» республика танлови ўтказилади;
➖ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида ҳар йили Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ўтказиб борилади;
➖ мазкур олимпиада ғолиблари республика олий таълим муассасаларининг «филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили ва адабиёти» таълим йўналишига умумий қабул квотасидан ташқари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Мавзуга оид
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
08:39 / 25.02.2026
Деҳлидаги университетда ўзбек тили бўйича 4 йиллик бакалавриат очилади
15:48 / 12.01.2026