Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Олий Мажлис Сенати аъзоларини тайинлади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 75-моддасига мувофиқ:
Аюпов Шавкат Абдуллаевич - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти директори
Баситханова Эльмира Иркиновна - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси
Рафиқов Кудратулла Мирсагатович - Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари
Саидов Сирожиддин Салохович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси
Сайфуллаев Бахтиёр - Ўзбекистон Республикаси маданият вазири – Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори
Санакулов Кувандик - “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси бош директори
Сафоев Содиқ Солихович - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари
Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари
Турдиев Содиқжон - Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси
Ходжиматов Минхажидин Мирзажанович - Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари
Худайбергенов Турсинхан Айдарович - Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
Юлдашев Бехзод Садикович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинланди.
Сенат тўғрисидаги қонунга кўра, Сенат аъзолари (сенаторлар) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан сайланади.
Сенатнинг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан тайинланади.
Мавзуга оид
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
08:48 / 24.12.2025
Сертификатлашда енгиллик: 2026 йилдан айрим мажбурий талаблар бекор қилинади
09:47 / 20.12.2025