Ўзбекистон | 22:24 / 12.10.2022
16763
1 дақиқада ўқилади

Тошкент яна ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар қаторидан жой олди

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳар ҳавоси яна кескин ифлосланди. 12 октябр куни Ўзбекистон пойтахти ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар қаторидан ўрин олди. Бу ҳақда гидрометеорологик тадқиқотлар муаллифи Эркин Абдулаҳадов ўз каналида ёзмоқда.

«Ҳавода майда PM-2,5 дисперс заррачасининг меъёрий қийматларидан ортиши ҳавонинг сифат даражаси «қониқарсиз» бўлишини таъминлади. Мазкур кўрсаткич билан пойтахт Тошкент соат 18:00 да дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиши бўйича 8-ўринда қайд этилди», дейилади постда.

Қайд этилишича, 12 октябр 18:00 ҳолатига кўра Қозоғистон пойтахти Остона ҳавоси энг ифлосланган шаҳар бўлган. Шунингдек, Хитойнинг Ченгду, Пекин, Уҳан, Покистоннинг Лаҳор, БААнинг Дубай, Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳарларида ҳаво кескин ифлосланиши қайд этилган.

Мавзуга оид