Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эндигина диплом олганларга қайси соҳаларда юқори маош таклиф этилади?
АҚШнинг коллежлар ва иш берувчилар миллий ассоциацияси ўтказган сўровнома натижаларига кўра, энг кўп ойлик олувчилар –STEM, яъни фан, технология, муҳандислик ва математика йўналишида ишловчилар саналади. Уларнинг ўртача йиллик иш ҳақи 69 800 доллардан 76 740 долларгача деб ҳисобланган.
Фото: Getty images
Гарчи маркетинг ва бизнес каби бошқа йўналишлар ҳам юқори даромад олиб келиши аниқланган бўлса-да, бу соҳаларда одатда юқори маошга фақат бир неча йиллик тажрибадан сўнг эришилади.
АҚШ коллежлар ва иш берувчилар миллий ассоциацияси (NACE) ҳисоботида фақат эндигина олий таълимни тамомлаган мутахассисларга таклиф этиладиган ўртача маошлар кўриб чиқилган. Унда бонуслар, комиссиялар ёки бошқа қўшимча имтиёзлар ҳисобга олинмаган.
Қуйида NACE ва АҚШ Меҳнат статистикаси бюроси (BLS) маълумотлари асосида, бакалавриатни тугатгандан кейин энг юқори маошли ишга жойлашиш мумкин бўлган соҳалар санаб ўтилади.
- Муҳандислик (Engineering): $76 740
Энг юқори маош тўланадиган мутахассислик — муҳандислик бўлиб, 2023 йилдан бери бу соҳада кутилаётган даромадлар 3,1 фоизга ошган. Муҳандислар маҳсулотлар, иншоотлар ва технологик тизимларни лойиҳалаш ва қуриш билан шуғулланади.
Меҳнат статистикаси бюроси маълумотларига кўра, архитектура ва муҳандислик соҳаларидаги касблар учун 2023 йилда ўртача 91 420 доллар тўланган.
- Муҳандислик бўйича дипломга эга бўлганлар орасида энг кўп ишга олинадиган касблар қуйидагилар:
- дастурий таъминот ишлаб чиқувчи (Software developer);
- саноат муҳандиси (Industrial engineer);
- механик муҳандис (Mechanical engineer);
- фуқаролик муҳандиси (Civil engineer);
- архитектура ёки муҳандислик менежери (Architectural or engineering manager).
- Компютер фанлари (Computer Sciences): $74 780
Компютер фанлари дастурий таъминот (software) ва аппарат таъминоти (hardware) билан ишлашни ўз ичига олади. Бу йўналишда ўқиётган талабалар алгоритмлар билан ишлашни, компютер архитектурасини лойиҳалашни ва мураккаб ҳисоблашларни ўрганади.
Компютер ва ахборот тадқиқотчилари 2023 йилда ўртача 145 080 доллар йиллик маош олган. Бу бўйича дипломга эга одамлар учун энг кўп ишга олинадиган лавозимлар:
- ахборот хавфсизлиги таҳлилчиси (Information security analyst);
- дастурий таъминот ишлаб чиқувчи (Software developer);
- компютер ва ахборот тизимлари менежери (Computer and information systems manager);
- бошқа компютер соҳаси мутахассислари (Other computer occupations);
- компютер тизимлари таҳлилчиси (Computer systems analyst).
3. Математика ва илм-фан (Math and Sciences): $71 080
Математика ёки табиий фанлар йўналишида бакалавр даражасини олганлар турли касбларда, масалан: актуарий (рискларни баҳоловчи суғурта мутахассиси), маълумотлар билан ишловчи (data scientist) ва операцион тадқиқотлар таҳлилчиси бўлиб ишлаши мумкин. 2023 йилги ҳисоботга кўра, математика соҳасидаги касбларнинг йиллик ўртача иш ҳақи 101 460 доллар бўлган.
Бакалавр даражасига эга бўлганлар энг кўп қуйидаги лавозимларда ишлайди:
- маълумотлар билан ишловчи (Data scientist);
- дастурий таъминот ишлаб чиқувчи (Software developer);
- актуарий (Actuary);
- компютер ва ахборот тизимлари менежери (Computer and information systems manager);
- компютер тизимлари таҳлилчиси (Computer systems analyst).
4. Ижтимоий фанлар (Social Sciences): $69 800
Ижтимоий фанлар йўналишида антропология, тарих, социология ёки бошқа тадқиқотга асосланган соҳалар мавжуд. Шунингдек, бу йўналиш ҳуқуқ, бизнес, сиёсат, ижтимоий хизматлар, руҳий саломатлик ва нотижорат секторларидаги касбларга ҳам олиб бориши мумкин.
2023 йилда ҳаётий, жисмоний ва ижтимоий фанлар бўйича ишлайдиган мутахассислар йиллик ўртача 78 280 доллар маош олган.
Бу соҳада бакалавр дипломига эга бўлганлар учун энг юқори маош қуйидаги лавозимларда таклиф этилади:
- молия менежери (Financial manager);
- бошқарув таҳлилчиси (Management analyst);
- ҳуқуқшунос (Lawyer);
- бухгалтер ёки аудитор (Accountant or auditor);
- профессор (Professor).
- Гуманитар фанлар: $68 230
Гуманитар йўналишда таҳсил олганлар маданий компетенция, ижодкорлик, мулоқот ва танқидий фикрлаш талаб қилинадиган касбларда ишлашлари мумкин. Унга тил ва адабиёт, тасвирий ва ижро санъати, фалсафа, дин ва маданиятшунослик киради. Бу йўналишдаги дипломлар “liberal arts” деб ҳам аталади.
Журналистлар, график дизайнерлар, ўқитувчилар ва кутубхоначилар шу йўналиш вакилларидир. Лекин энг юқори маошлар қуйидаги лавозимларда кузатилади:
- ҳуқуқшунос (Lawyer);
- кадрлар бўйича мутахассис (Human resources specialist);
- ҳамшира (Registered nurse);
- профессор (Professor);
- менежер (Manager)
Яна бир бор эслатиб ўтамиз, бу рўйхатда жарроҳ ёки бошқа юқори маошли касблар йўқлигининг сабаби – уларда юқори маошга эришиш учун узоқ йил тер тўкиш керак бўлади. Мазкур рўйхат эса диплом олиши биланоқ максимал юқори маош қайси лавозимларда таклиф этилиши ҳақида маълумот беради.
Мавзуга оид
17:59 / 15.11.2025
Хорижда олинган дипломларни тан олиш бўйича янги қонун имзоланди
21:29 / 07.08.2025
“Ойлигим ошмаяпти” — ходим ва иш берувчи орасидаги доимий муаммо
13:42 / 19.07.2025
Йил бошидан бери 10 мингдан ортиқ ходимнинг 130 млрд сўмга яқин пули ундириб берилди
21:06 / 04.04.2025