Жаҳон | 21:32 / 17.01.2019
26688
1 дақиқада ўқилади

Менделеев жадвалининг энг қадимги нусхаси топилди

Фото: University of St Andrews

Шотландиянинг Сент-Эндрю университетида топилган кимёвий элементлар даврий жадвали дунёдаги энг қадимгиси бўлиб чиқди. Бу ҳақда Phys.org портали хабар берди

Уни йиғиштириш ишлари вақтида доктор Алан Айткен аниқлаган. Жадвал омборда лаборатория қурилмалари билан бирга ётган.

Мутахассислар халқаро гуруҳи топилган жадвал 1885 йил билан саналанишини тасдиқлашган. Жадвалнинг ўзи Дмитрий Менделеев томонидан 1869 йилда яратилган. Топилган жадвалда у Венадаги босмахоналардан бирида чоп этилгани кўрсатилган. 

Таъкидланишича, жадвалда 1875 ва 1880 йилларда очилган галлий ва скандий моддалари бор, бироқ унда германий (1886 йилда очилган) моддаси йўқ. 

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид