«Пневмонияга чалинмаслик учун ҳар куни нафас машқларини бажариш, жисмоний ҳаракатни кўпайтириш талаб этилади» – шифокор тавсияси
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова пневмонияга чалинмаслик учун кунига 10 мартагача нафас машқларини бажаришни, шунингдек, жисмоний фаолликни оширишни тавсия қилди.
«Пневмонияга чалинмай десангиз, ҳар куни ҳар икки-уч соатда нафас олиш машқини бажаришингиз керак бўлади. Нафас олиш машқи қандай бажарилади? Бунинг учун ўпкани тўлдириб нафас оламиз. Бунда кўкрак қафаси, қорин мушаклари, елка мушаклари – ҳаммаси иштирок этиши керак бўлади.
Ўпкани тўлдириб нафас олгандан кейин уни иложи бўлса бир дақиқагача ушлаб туриб, сўнгра ўпкадаги ҳавони секин-асталик билан чиқариш керак бўлади. Ҳар битта бемор буни ҳолатидан келиб чиққан ҳолда кунига ҳар икки-уч соатда беш мартадан ўн мартагача такрорлашиши керак бўлади.
Нафас машқларини бажариш бизга нимани беради? Бу максимал миқдорда кислороднинг организмга киргач, ўпкадаги авиолалар кислородга тўйинади ҳамда ўпкадаги қон айланиш тизими яхшиланади. Бунинг эвазига пневмония, яъни зотилжам касаллиги юзага келишининг олдини олишимиз мумкин бўлади», дея Барно Одилованинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мутахассиснинг айтишича, пневмония бўлмаслик учун жисмоний фаолликни кўпайтириш, башарти касаллик бошланганда ҳам машқларни тўхтатмаслик талаб этилади.
«Пневмонияга чалинадиган беморларда одатда жисмоний фаоллик жуда кам бўлади. Бемор кунига бир неча марта, ҳаттоки тўшагида ётган вақтда ҳам жисмоний фаоллик машқларини бажаришлари керак бўлади.
Ёки хонанинг ичида бўлса ҳам пиёда юриш машқларини бажариш беморлар учун ниҳоятда муҳим. Чунки ҳар битта ҳаракат орқали организмда қон айланиши яхшиланиши ва ўпкага кислород келишини яхшилашимиз мумкин бўлади», дейди Барно Одилова.
Мавзуга оид
16:38 / 03.12.2023
Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди
18:55 / 27.11.2023
Хитойда болалар пневмонияси билан боғлиқ вазият оғир эмас – ЖССТ
18:31 / 23.11.2023
Тошкентда ЎРВИ тарқалиши кучайди. Вазир масъулларга шошилинч топшириқлар берди
10:13 / 08.02.2022