Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат корхоналарида бошқарув ходимлари сони қисқартирилади
Давлат компанияларида бошқарув ходимлари сони 10 фоизга қисқартирилиши ва топ менежерлар учун KPI киритилиши кутилмоқда.
Иллюстратив сурат
19 ноябр куни “Давлат корхоналарида таннархни камайтириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармойиши қабул қилинди.
Ҳужжат билан, 2026 йилда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарда маҳсулот таннархини камайтириш чоралари белгиланди.
Давлат корхоналарида таннархни камайтириш ва самарадорликни ошириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тузилди. Комиссияга Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Меҳриддин Абдуллаев ва бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамраислик қилади.
Комиссия 2 ой муддатда давлат корхоналари бошқарув ходимлари сонини 10 фоизгача қисқартириш юзасидан Президент администрациясига таклиф киритиши керак.
2025 йил 1 декабрга қадар 2026 йил учун давлат корхоналари раҳбарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) ишлаб чиқилади. Бу кўрсаткичлар акциядорлар томонидан тасдиқланганидан кейин, уларнинг ижросини Бошқарув самарадорлиги агентлиги мониторинг қилиб боради.
2026 йил 1 июлга қадар корхонада бухгалтерия учун ERP модулини ишга туширмаган ёки харажатларни қисқартириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни бажармаган компания раҳбарларининг тегишли ўринбосарлари лавозимидан озод этилади.
Мавзуга оид
18:30 / 24.11.2025
Давлат компаниялари 20 та хизматни аутсорсингдан олиши белгиланди
15:50 / 24.11.2025
Давлат компаниялари президент рухсатисиз ҳомийлик билан шуғулланишни тўхтатади
15:18 / 20.08.2025
Тадбиркорларнинг ижара бўйича ҳуқуқлари кучайтирилади
16:52 / 07.05.2025