Ўзбекистон президентининг 19 ноябр кунги фармойиши билан, давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарда таннархни камайтириш чоралари белгиланди.
Унга кўра, қатор функцияларни аутсорсингга берилади, бир нечта компаниянинг асосий воситалар бўйича харидлари бирлаштирилади, шунингдек, бошқарув жараёнлари рақамлаштирилади.
Аутсорсинг
Фармойиш билан, давлат корхоналарида аутсорсинг асосида бажарилиши лозим бўлган функция ва хизматлар рўйхати тасдиқланди. Рўйхат қуйидагича:
- бино ва ҳудудларни тозалаш (клининг) хизмати;
- қоровуллик ва объектларни муҳофаза қилиш хизмати;
- ишчилар овқатланишини ташкил этиш (кейтеринг) хизмати;
- ходимларни хизмат автотранспорти билан таъминлаш хизмати (ҳайдовчи билан бирга);
- бино ва иншоотларни техник қўллаб-қувватлаш (сантехника, электр таъминоти ва бошқа муҳандислик хизматлари);
- ишлаб чиқариш ускуналарига техник хизмат кўрсатиш;
- ахборот технологиялари инфраструктурасига хизмат кўрсатиш (IT-аутсорсинг);
- дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва техник қўллаб-қувватлаш хизмати;
- бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни юритиш хизмати;
- юридик маслаҳат ва ҳуқуқий ҳамроҳлик хизмати;
- ходимларни танлаш ва ишга қабул қилиш (рекрутинг) хизмати;
- иш ҳақини ҳисоблаш ва кадрлар бўйича ҳужжат юритиш хизмати;
- маркетинг, реклама ва жамоатчилик билан алоқалар хизмати;
- мижозлар учун колл-марказ ва ахборот хизмати;
- почта-курьерлик ва ҳужжат етказиб бериш хизмати;
- полиграфия ва босмахона хизмати (матбаачилик ва нусха кўпайтириш ишлари);
- конференция, семинар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш хизмати;
- автопаркни бошқариш ва автотранспортларга сервис хизмати;
- лаборатория синовлари ва сертификатлаш хизматлари;
- ички аудит ва консалтинг хизмати.
2026 йил 1 мартдан бошлаб UzAssets тизимидаги йирик корхоналарда умумий хизмат кўрсатиш марказлари (Shared Service Centers) фаолияти йўлга қўйилиб, улар орқали ёрдамчи хизматлар ва функциялар (
















