Жамият | 15:37 / 02.04.2021
2051
1 дақиқада ўқилади

 Нукусда турмуш ўртоғи орқали 5 минг доллар эвазига 2 млрд сўм кредит ваъда қилган аёл қўлга олинди

Фото: KUN.UZ

Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими, прокуратура ҳамда ДХХ ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Aниқланишича, аёл тадбиркорга 2 млрд сўм ҳамда тадбиркорнинг опасига эса 400 млн сўм кредит маблағларини олиб беришни ваъда қилган. У, бу ишларни ўзининг АТБ Қорақалпоғистон филиали бошқарувчиси лавозимида ишловчи турмуш ўртоғи орқали амалга оширмоқчи бўлган. «Хизмати» эвазига 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни фирибгарлик йўли билан талаб қилган.

Фирибгар ваъда эвазига даъво қилинган пулнинг 1,5 минг долларини 27 март куни олган. Қолган 1,5 минг долларини 30 март куни Нукусдаги савдо дўконларининг бирида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид