Жамият | 16:33 / 27.08.2020
49796
3 дақиқада ўқилади

«Муродбой иши» бўйича суд ҳукми эълон қилинди

2015 йилга қадар чинозлик Аҳмадбойнинг ёрдамчиларидан бўлган ва халқ орасида Муродбой номи билан танилган Мирзамурод Юнусалиев ва унинг жиноий шерикларига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

У 27 август куни жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман суди томонидан ЖК 168-моддаси 3-қисмининг "а", "в" бандлари, 184-моддасининг 3-қисми, 228-моддасининг 3-қисми ва 243-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Суд жиноий гуруҳ раҳбари бўлган Мирзамурод Юнусалиев – 9 йил, унинг шериклари Ғофуржон Муроджонов – 8 йил, Амиран Қудратов – 8 йил, Эркин Шарипов – 8 йил, Сирожиддин Йўлчиев – 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Гуруҳнинг қолган 8 нафар аъзоси ЖКнинг 72-моддасига асосан, уларнинг гуруҳдаги иштирокчилик даражаси инобатга олиниб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан шартли равишда озод қилиниб, 3 йил синов муддати белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил май ойидан қидирувда бўлган М.Юнусалиев 2019 йил 27 апрель куни қўлга олинган. У қидирувдалиги боис ҳаракатдан тўхтатиб қўйилган жиноят иши қайта тикланганди.

ДХХ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинган Аҳмаджон Турсунбоевга нисбатан жиноят ишидан алоҳида иш юритувига ажратиб олинган жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари шу йилнинг бошида ниҳоясига етгани ҳақида хабар берилган эди.

Тергов ҳаракатлари давомида М.Юнусалиев 2016 йил январь ойида «ERKIN AVTO DILLER» номли МЧЖ замирида «молиявий пирамида» ташкил этиб, бу ишга ўзининг ўнга яқин жиноий шерикларини жалб қилгани, улар ёрдамида 6636та ҳолатда 4000 нафарга яқин фуқаронинг 26 млн 870 минг 51 АҚШ доллари ва 18 миллиард сўм миқдордаги пул ва бошқа мол-мулкларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Жиноят иши бўйича қарийб 8 миллиард сўмлик 18та кўчмас мулк объектлари (уй, чойхона, дўкон биноси, нотурар бино ва иншоотлар) хатланган. Фуқароларга тегишли 85та енгил автомашиналар ашёвий далил тариқасида олинган. Ушбу автомашиналарнинг барчаси белгиланган тартибда баҳоланиб, ўз эгаларига қайтарилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди