Конвойда олиб келинган Муродбой ва шериклари лезвияни қаердан олишган?
Конвойда суд биносига олиб келинаётганда судланувчиларнинг ёнида писка (лезвие) бўлмаган, деди Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов Kun.uz билан суҳбатда.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда суд залидаги судланувчилар кабинасида ўтирган 4 нафар эркакнинг билак томирлари кесилгани, кабина ойнаси ва деворларига қон билан турли ёзувлар ёзилгани акс этган видеолар тарқалди. Кейинроқ улар халқ орасида Муродбой номи билан танилган Мирзамурод Юнусалиев ва унинг жиноий шериклари бўлгани, ҳодиса 25 май куни жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судида содир бўлгани маълум бўлди.
Видеоларда судланувчилар ва уларнинг яқин қариндошлари Муродбой ва шерикларини қўлга олиш чоғида топилган 3 кг олтин, 6 миллиард сўм пул ва қимматбаҳо машиналарни орган ходимлари олиб кетганини иддао қилишган.
Олий суд воқеага муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, судланувчилар писка (лезвие) бўлаги билан қўлларини тилиб, ўзларини қамоқдан озод қилишни ёки аслида уларга тегишли бўлиб, «Аҳмадбой иши» бўйича мусодара қилинган 6,5 млн долларни қайтаришни ҳамда суд мажлисида бош вазир ва бош прокурор иштирок этишини талаб қилишган.
Олий суд ҳам, вилоят ИИББ ҳам ўз баёнотларида судланувчилар томирларини кесиш учун пискани қаердан олишганига эътибор қаратмаган.
«Шу ҳолат ҳозир суриштирувда. Ҳар ҳолда уларнинг ёнида лезвия аввалдан бўлмаган. Чунки улар ҳибсдан олиб келинган. Суд залида кимдандир ёки қаердандир олганлар. Тез орада ИИВ бу бўйича тўлиқ баёнот эълон қилади», – дейди Бобур Тўлаганов Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
Олий суд раисининг матбуот котиби Азиз Обидов маҳкумларнинг қўлига писка қандай тушиб қолганига баҳо бериш суд органларининг ваколатига кирмаслигини айтди.
«Суд жараёнига судланувчи ва маҳбусларни олиб келиш ва олиб кетиш, шунингдек, уларни сақлаш, суд жараёнида уларнинг хатти-ҳаракатларига кўз-қулоқ бўлиш ички ишлар органларининг зиммасида. Маҳкумларнинг қўлига писка қандай тушиб қолганига баҳо бериш Олий суднинг ваколатига кирмайди. Бунга конвойни амалга оширувчи ички ишлар органлари масъул.
Судья суд залига махсус транспортда олиб келинган судланувчиларнинг ёнида нима бор-йўқлигини текширмайди», – дейди Азиз Обидов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Муродбой иши» бўйича Мирзамурод Юнусалиев ва унинг жиноий шерикларига нисбатан суд ҳукми ўқилган эди.
Тергов хулосасига кўра, М.Юнусалиев 2016 йил январь ойида «ERKIN AVTO DILLER» номли МЧЖ замирида «молиявий пирамида» ташкил этиб, бу ишга ўзининг ўнга яқин жиноий шерикларини жалб қилган, улар ёрдамида 6636 та ҳолатда 4000 нафарга яқин фуқаронинг 26,9 млн доллар ва 18 миллиард сўм миқдордаги пул ва бошқа мол-мулкларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Жиноят иши бўйича қарийб 8 миллиард сўмлик 18та кўчмас мулк объектлари (уй, чойхона, дўкон биноси, нотурар бино ва иншоотлар) хатланган. Фуқароларга тегишли 85та енгил автомашиналар ашёвий далил тариқасида олинган. Ушбу автомашиналарнинг барчаси белгиланган тартибда баҳоланиб, ўз эгаларига қайтарилган.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Деразани очишим билан таҳоратхона портлаб кетди”: Избоскандаги масжиддан репортаж
Ўзбекистон | 15:42
-
Трампнинг божларидан Исроил иқтисодиёти 3 млрд доллар йўқотиши мумкин
Жаҳон | 15:31
-
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2 фоизга кўпайди
Ўзбекистон | 15:29
-
Brent нефти нархи 2021 йилдан бери энг паст даражага тушди
Жаҳон | 15:24
Мавзуга оид

13:24 / 12.01.2025
Тошкент вилоятида Mazda машинаси ёниб кетди

16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди

21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди

13:53 / 28.11.2024