Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгийўлдаги тўйхонада муштлашув содир бўлди
Тўйхона олдидаги автотураргоҳда икки йигит ўртасида жанжал келиб чиққан. Қолганлар уларни ажратиб қўйишга уринган. Жанжалда иштирок этганлар процессуал тартибда ушланди.
Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридаги тўйхоналардан бирида жанжал содир бўлди. Kun.uz’га келиб тушган видеолавҳада кўринишича, тўйхона олдидаги автотураргоҳда икки йигит ўзаро муштлашган.
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов ҳолат юзасидан изоҳ берди. Унга кўра, муштлашув 9 сентябр куни соат 21:00 лар атрофида содир бўлган. Аввалдан бир-бирига таниш бўлган икки фуқаро ўзаро гап талашиб, жанжаллашган. Жараёнга уларни ажратмоқчи бўлган бошқа фуқаролар ҳам қўшилган. Ҳодиса видеокузатув камерасида қайд қилинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси, яъни безорилик билан жиноят иши қўзғатилган. Жанжалда иштирок этганлар шаҳар ИИБ ходимлари томонидан процессуал тартибда ушланган.
Жанжалда иштирок этган барча шахсга чора кўрилиб, қонун устуворлиги тўлиқ таъминланиши маълум қилинди.