Ўзбекистон | 12:27 / 04.04.2018
24553
2 дақиқада ўқилади

«Яндекс. Такси» Ўзбекистонда иш бошлади

Фото: UzDaily

Россиядаги энг йирик такси хизматларидан бири «Яндекс. Такси» Ўзбекистонда иш бошлади.

Ўзбекистонлик фойдаланувчилар App Store ва Google Play’дан «Яндекс. Такси» иловасини юклаб олишлари ҳамда ўз профилларини ташкил қилишлари мумкин. Айни дамда сервисдан Тошкентда фойдаланиш имкони бор.

Тизимда ҳозир 10та ҳамкор-таксопаркдан бўлган 200дан ортиқ автомобиллар бор. Кутилишича, яқин вақт ичида машиналар сони ортади.

«Яндекс. Такси» сервиси Ўзбекистондан бўлган фойдаланувчиларга «Эконом» тарифини таклиф этмоқда. Сафар учун минимал нарх 3 километрга 2 минг сўмга тенг. Кейинчалик ҳар бир километр учун 1 минг сўм олинади. Шу билан бирга, шаҳар ташқарисидаги ҳаракатланиш бир километрга 1,5 минг сўмни ташкил қилади.

Фойдаланувчилар ҳозирча пластик картани сервисга боғлаш имконига эга эмаслар, бироқ улар бонуслар олиши мумкин. Сервис вакилларининг билдиришича, яқин вақт ичида тўловни пластик карталар ва тўлов тизимидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш имкони пайдо бўлади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид