Жамият | 10:40 / 02.02.2026
6925
1 дақиқада ўқилади

Қамашида йўлни қордан тозалаш ишларига махсус техникалар жалб этилди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида сўнгги кунларда ёғган қалин қор оқибатида Майданак обсерваторияси ва Қизилтом қишлоғи орасидаги автомобил йўлида ҳаракат вақтинча чекланиб қолди. Вазирлик ва маҳаллий идоралар ҳамкорлигида йўлни очиш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: ФВВ

Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг энг олис ҳудудларидан бири ҳисобланган «Қизилтепа» МФЙ Қизилтом қишлоғида сўнгги кунларда ёғган қалин қор оқибатида Майданак обсерваторияси ҳамда Қизилтом қишлоғи ўртасидаги автомобил йўлида ҳаракат чекланиб қолган.

Маълум қилинишича, юзага келган ҳолатни тезкор бартараф этиш мақсадида вилоят ҳокими раҳбарлигида Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилган.

Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғи полковник Фарҳод Мирзаев раҳбарлигида шахсий таркиб ҳамда махсус техникалар — грейдер, булдозер ва бошқа ускуналар ёрдамида йўлни қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, вазиятни бартараф этиш учун етарли куч ва воситалар жалб қилинган бўлиб, ҳолат тўлиқ назоратга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид