Ўзбекистон | 16:05 / 31.01.2024
2641
1 дақиқада ўқилади

“Ўзбекистон тарихи энциклопедияси” яратилади

2025 йилгача “Ўзбекистон тарихи энциклопедияси”ни тузиш белгиланяпти.

2024 йилги давлат дастури лойиҳасида кўрсатилишича, 2025 йилгача кўп жилдли “Ўзбекистон тарихи энциклопедияси” тайёрланади. Энциклопедияни яратиш ЎзФА ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилиши кўзда тутилган.

Энциклопедия Ўзбекистон тарихи ҳақида ишончли маълумотлар етказилишини таъминлаш мақсадида тузилади. Бу режани амалга ошириш учун 3 минг йилдан кўп бўлган Ўзбекистон тарихини аниқ даврларга бўлиб, уларнинг барча жиҳатларини тарихий далиллар асосида объектив ва танқидий ўрганишни ташкил этиш кўрсатилган. Шунингдек, режага кўра мавзу йўналишларини чуқур илмий ўрганиш учун ҳар йили 10 тагача давлат мақсадли грантларини ажратиш режа қилиняпти.

Маълумот учун, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 2024 йилга мўлжалланган режаси билан бу ерда тўлиқ танишиш мумкин. Лойиҳа regulation.uz норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойланган. Муҳокама 14 февралгача давом этади.

Мавзуга оид