Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“GM Uzbekistan“ автомобилларининг нархи барибир ошади
Фото: kun.uz
“GM Uzbekistan“ автомобилларининг нархлари ошиши кутилмоқда, бироқ ҳозирча нархлар белгиланмагани сабаб мижозлар билан шартнома тузиш жараёнлари тўхтатилган. ЎзА шу ҳақида хабар берди.
30 июнь куни Халқаро пресс-клубда ўтказилган мулоқотда “Ўзавтосаноат“ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов 1 августдан автомобиллар нархи ўртача 14 фоизга оширилиши ҳақида маълум қилган эди. Бу баёнотга нисбатан жамоатчилик ўз муносабатини билдирмай қолмади, албатта.
1 август куни “Ўзавтосаноат“ акциядорлик жамияти ўз сайтида “GM Uzbekistan“ автомобилларининг нархлари оширилмаслиги ҳақидаги қўшимча баёнот билан чиқди.
Августдан нархлар расман ошмади. Бироқ жамоатчилик томонидан “Автосалонларда шартномалар нима учун берилмаяпти?” мазмунидаги эътирозлар кўпайди. Ҳақиқатан ҳам ҳеч бир сабабсиз, халққа маълум қилиниши керак бўлган тартиблар тушунтирилмай шартномалар нима учундир тўхтатилган.
Кузатувлар шу кунларда машина бозорларидаги автомобилларнинг нархи ўсганлигини тасдиқлайди. Сабаб маълум, кўпчиликнинг кўнглида енгил автомобилларнинг нарх-навоси борасида шубҳалар ортиб бормоқда, дейилади манбада.
“Ўзавтосаноат“ акциядорлик жамиятининг ахборот хизмати раҳбари вазиятга қуйидагича жавобни берди:
“GM Uzbekistan” заводи автомобилларининг нархи ўзгаргани йўқ. 30 июль куни Халқаро пресс-клубда муҳокама қилинган автомобиль нархлари масаласи ҳозирда мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда ҳар томонлама, нарх ошишининг ижобий ва салбий томонларини инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқилмоқда. Нархлар ошиши кутилмоқда, шунинг учун аниқ нарх-наволар белгиланмагани сабаб мижозлар билан шартномалар тузиш ҳозирча тўхтатилган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда автомобиль нархлари бўйича тарқалган маълумотлар ва автомобиллар нархи бўйича прайс-лист ишончли эмаслигини билдирамиз. Айни вақтда уларнинг нархи ҳали ҳисоблаб чиқилмади", - дейди мутахассис.
Демак, айни дамда автомобилларнинг русумларига кўра нарх белгилаш жараёни кўриб чиқилмоқда. Яқин кунларда нархлар борасида аниқ маълумотлар тақдим этилса, ажаб эмас.
Бундан аввал KUN.UZ'да "Ўзавтосаноат" фикридан қайтгани, 1 августдан автомобиллар нархи ошмаслиги ҳақида маълумотлар берилганди. Шунингдек, АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Умиджон Салимовнинг вазият юзасидан берган изоҳи ҳам тақдим этилган.
Мавзуга оид
12:57 / 26.12.2025
Кўп чиқинди чиқарадиган машиналарга пойтахтга киришга чеклов қўйилади
16:09 / 15.05.2025
Damas ва Labo ишлаб чиқаришни тўхтатиш кўриб чиқилмаяпти — “Ўзавтосаноат”
18:00 / 05.12.2024
Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ҳисобига BYD'ларнинг таннархини пасайтириш режалаштирилмоқда
19:34 / 25.11.2024