Ўзбекистон | 08:06 / 21.05.2024
4063
1 дақиқада ўқилади

Молиявий санкциялар қўллашда хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан енгиллик берилади

Ўзбекистонда рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар қўллашда хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан енгиллик берилмоқда.

Фото: Senat.uz

Сенатнинг эллик иккинчи ялпи мажлисида  “Рақобат тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритиш кўзда тутилган қонун муҳокама қилиниб, маъқулланди.

Иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишини биринчи марта содир этган хўжалик юритувчи субъектга бундай ҳуқуқбузарликнинг такроран содир этилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш берилиши ва унга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилмаслиги белгиланмоқда.

Таъкидланишича, ушбу қонун рақобат соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро мувофиқлаштирилишига, товар ва молия бозорида соғлом рақобат муҳитининг таъминланишига ҳамда тадбиркорлик субъектларига нисбатан чоралар кўрилишида адолатнинг қарор топишига хизмат қилади.

Мавзуга оид