Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилдаги ОТМда таҳсил олаётган талабалар Ўзбекистонга қайтарилди
Холон технология институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ватанга қайтарилди. Улар ўқишни онлайн давом эттиради.
Фото: Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси
15 октябр куни Исроилнинг Холон технология институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Тошкентга учиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси маълум қилди.
Тел-Авив жанубидаги Холон шаҳрида жойлашган институт билан талабаларнинг Ўзбекистонда ўқишини онлайн форматда давом эттириш бўйича келишувга эришилди, дейилади хабарда.
Элчихона талабаларни ватанга жўнатишда Холон технология институти, Ўзбекистон Миллий университети, Бухоро ва Самарқанд давлат университетлари, шунингдек, Uzbekistan Airways ваколатхонасининг ёрдамини таъкидлади.
Мавзуга оид
09:30
Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ 45 кунга узайтирилди
16:38 / 14.05.2026
Исроил Нетаняҳу БААга махфий ташриф буюрганини айтди. БАА рад қилди
16:39 / 11.05.2026
«Исроил АҚШ ҳарбий ёрдамига қарамликни тўхтатишни истайди» – Нетаняҳу
14:52 / 10.05.2026