Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш ўринларига паспорт расмийлаштирилади
Фото: 123RF
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар бермоқда Norma.
Ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш доирасида:
• ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишлаши учун махсус мосламалар мавжудлиги, ишлаб чиқариш хоналари ногиронлик аравачаларидан фойдаланувчи шахслар, кўриш қобилияти хиралашган ва эшитиш қобилияти бузилган шахслар учун тегишли қурилмалар билан жиҳозланганлиги, шунингдек иш мебелининг антропометрик талабларга мувофиқлиги баҳоланади;
• аттестация комиссияси ҳар бир ана шундай ходимга гуруҳлар ва ногиронлик сабаблари бўйича белгиланган тартибда (тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан) берилган ҳужжатлар ва маълумотномаларни тайёрлаши шарт.
Унинг натижалари бўйича ташкилотнинг аттестация комиссияси ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланадиган паспортни тузади. У титул варақ, 4 та жадвал ва битта маълумотлар шаклидан иборат бўлиб, улар қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади:
• ташкилотнинг номи ва манзили, идоравий мансублигини кўрсатган ҳолда (титул варақ);
• ташкилот ходимлари, шу жумладан аёллар ва барча гуруҳдаги ногиронлар;
• ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари учун мослаштирилган санитария-гигиена, ёрдамчи хоналар ва жиҳозлар, шунингдек улар учун яратилган қулайликлар;
• ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинмалар (цехлар), ихтисослаштирилган жойлар сони ва меҳнат шароитларини кўрсатган ҳолда.
Паспортга иш жойининг меҳнат шароитлари харитаси – иш ўрнида меҳнатнинг амалдаги шароитлари, белгиланган кафолатлар ва преференциялар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек ушбу иш ўрнида меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича тавсиялар мавжуд бўлган ҳужжат илова қилинади.
Ҳужжат 17.03.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
19:55 / 11.03.2026
Ногиронлар учун онлайн платформа тендерида шубҳали ҳолатлар аниқланди
20:20 / 03.03.2026
Совға деб беришди, кейин “тўла” дейишди — Қумқўрғондаги таниш муаммо
18:37 / 25.12.2025
Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаби ташкил этилади
20:35 / 17.12.2025