Ўзбекистон | 07:44 / 07.09.2021
2389
1 дақиқада ўқилади

Жиноят содир этиб қочиб юрган бухоролик шахс Москвадан топилди

Жиноят содир этиб, қочиб юрган шахс Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан Москва шаҳридан қайтаётганда Тошкент халқаро аэропортида ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, Бухоро туманида яшовчи 40 ёшли Р.О. Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ҳамда Ромитан тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 10 июнь куни унга нисбатан қидирув эълон қилинган. 

Қайд этилишича, Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур шахс Москва шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб, Ўзбекистонга қайтиши таъминланган. Р.О. Тошкент халқаро аэропортида қўлга олиниб, 4-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Олдинроқ Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди томонидан қидирув эълон қилинган рецидивист фирибгар Андижонда қўлга олинганди.

Мавзуга оид