Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ беради
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга суюлтирилган газни ёрдам сифатида бепул бериш тўғрисидаги фармойишни имзолади.
Фото: business.com.tm
Бу ҳақда 3 февраль куни «Туркменистан: Золотой век» нашри хабар берди.
Унинг маълумотига кўра, Туркманистон президенти фармойиш имзолаган, унга мувофиқ Türkmengaz давлат концернига суюлтирилган газнинг тегишли ҳажмини Ўзбекистон Республикасига текин ўтказиш вазифаси юкланган.
Суюлтирилган газнинг аниқ ҳажми кўрсатилмаган.
Бу «Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги яхши қўшничилик, дўстлик ва қардошлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаш мақсадида» амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, 21 январь куни Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини тиклади. Ўша куни Ўзбекистон 4,8 миллион куб метр газ импорт қилди.
Аввалроқ, шунингдек, Türkmengaz Ўзбекистонга газ экспортини мамлакатдаги энг йирик, Марказий Осиё-Хитой газ қувури учун асос бўлган «Галкиниш» конининг ички қувурларида гидрат ҳосил бўлиши сабабли тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди. 2022 йилда унда қазиб олиш ҳажми 35 миллиард куб метрдан ошди.
13 декабрь куни Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқовни қабул қилди.
Kun.uz манбасининг хабар беришича, сафар давомида Ўзбекистонга кунига қўшимча 20 миллион куб метр газ етказиб бериш бўйича келишувга эришилган ва шартнома имзоланган (3 ойда жами 1,5 миллиард куб метр).
Мавзуга оид
08:53 / 18.03.2026
Далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган газчилар ушланди
10:53 / 12.03.2026
Электр ва газга ноқонуний уланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
21:04 / 10.03.2026
Йил бошидан буён 11 та янги табиий газ қудуғи ишга туширилди
14:06 / 10.03.2026