Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эҳтиёжманд оилаларнинг учта тоифасини жамловчи ягона реестрга ўтилади
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестри негизида Ижтимоий реестр юритишга ўтилмоқда. Ундаги оилалар ижтимоий-иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб алоҳида тоифаларга – давлат таъминотидаги оилалар, камбағал оилалар ва камбағаллик чегарасидаги оилаларга ажратилади, ҳар бир тоифага мос ёрдам ва хизматлар кўрсатилади. “Маҳалла еттилиги” меҳнат қилиш имконияти чекланган ва оғир ҳаётий вазиятдаги оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш ҳуқуқини олади.
Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, ҳудудларда комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кенгайтиришга қаратилган таклифлар билан танишди.
Камбағал ҳамда камбағалликка тушиш хавфи бўлган оилаларни аниқлаш, уларга кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва хизматларни ягона тизим асосида, аҳолининг реал эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш йўналишидаги ишлар кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, ўтган даврда Ижтимоий ҳимоя ягона реестри доирасида 1,8 миллион оиланинг ижтимоий ҳолати баҳоланиб, 739 минг оила, шу жумладан камбағал ҳамда камбағаллик чегарасидаги оилалар реестрга киритилди. Уларга нафақа ва моддий ёрдамлар тайинланди.
Энди бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш мақсадида Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестри негизида Ижтимоий реестр юритилади ва унда оилалар ижтимоий-иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб алоҳида тоифаларга – давлат таъминотидаги оилалар, камбағал оилалар ҳамда камбағаллик чегарасидаги оилаларга ажратилади, ҳар бир тоифага мос ёрдам ва хизматлар кўрсатилади.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари аҳолининг даромад даражаси ва бандлик имкониятларидан келиб чиққан ҳолда дифференциал ёндашув асосида амалга оширилади.
Хусусан, айрим тоифадаги имконияти чекланган оилалар учун бандлик талаб этмаган ҳолда ижтимоий ёрдам бериш тизими йўлга қўйилади, “маҳалла еттилиги”га меҳнат қилиш имконияти чекланган ва оғир ҳаётий вазиятдаги оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш ҳуқуқи берилади.
Шунингдек, реестрга киритилган оилаларнинг даромадини ошириш, соғлиқни сақлаш, бандлик, уй-жой ва бошқа йўналишларда ижтимоий хизматлар кўрсатиш, меҳнатга лаёқатли аъзоларни бандликка жалб қилиш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш чоралари кўрилади.
Ҳудудларда эҳтиёжманд аҳолига комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатишни кенгайтириш мақсадида ҳудудий ижтимоий хизматлар марказлари фаолиятини йўлга қўйиш таклиф этилди. 2026-2027 йилларда 20 та шундай марказларини ташкил этиш режалаштирилган. Марказларда қараб туриш, парваришлаш, абилитация, реабилитация ва таълим билан боғлиқ комплекс хизматлар кўрсатилади.
Марказлар орқали ногиронлиги бўлган шахслар, ўзгалар парваришига муҳтож фуқаролар, ҳамда ёлғиз шахсларни қамраб олиш, кундузги хизматлар ҳисобига уларнинг ижтимоий муассасаларга доимий жойлаштирилишини қисқартириш кўзда тутилган.
Шунингдек, хизматлардан фойдаланиш жараёнларини рақамлаштириш, электрон йўлланмаларни жорий этиш ҳамда кўрсатилаётган хизматлар мониторингини таъминлаш белгиланган.
Мавзуга оид
18:56
Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири номидан уюштирилган расмий қабул маросимида иштирок этди
18:10
Шавкат Мирзиёев Японияда етакчи компаниялар раҳбарлари билан учрашди
15:49
Шавкат Мирзиёев JBIC бошқарувчисини қабул қилди
14:36