13:55 / 25.06.2024
13657

2024 йилнинг 5 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши қарийб 90 фоизни ташкил қилди

2024 йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг 89 фоизи UzAuto Motors, 7,2 фоизи ADM Jizzakh, 3,5 фоизи BYD ҳиссасига тўғри келган.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда жорий йилнинг январ-май ойларида 162 минг 608 дона автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ тайёрлаган ҳисоботда келтириб ўтилган.

Ҳисобот давридаги ишлаб чиқаришнинг брендлар кесимидаги улуши қуйидагича: 

  • UzAuto Motors – 144 минг 822 дона (умумий ишлаб чиқарилган автомобилларнинг 89 фоизи);
  • ADM Jizzakh – 11 минг 663 дона (7,2 фоиз);
  • BYD Uzbekistan Factory – 5 минг 654 дона (3,5 фоиз);
  • Jizzakh Auto – 200 дона (0,1 фоиз);
  • SamAuto – 137 дона (0,1 фоиз);
  • AsakaMotors – 132 дона (0,1 фоиз).

Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистон енгил автомобиллар бозори ҳажми 456 минг 347 донани ташкил этган. Шундан UzAuto Motors ҳиссасига 4 млрд 852 млн долларлик 369 минг 999 дона автомобил, ADM Jizzakhʼга 823 млн долларлик 25 минг дона автомобил тўғри келган. Шунингдек, 2023 йилда 291 млн долларлик 8 минг 948 дона BYD автомобили, 1 млрд 197 млн долларлик 50 минг 435 дона бошқа русумдаги автомобиллар импорт қилинган. 

Top