Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Cashback: энди сарфлаган пулларингиз ҳисобингизга қайтарилади
Фото: Hi-Tech Bank
Биз кундалик ҳаётда деярли ҳар куни турли харидлар қилишимизга тўғри келади. Тўловни эса осонгина йўл, яъни пластик карталар орқали амалга оширасиз. Ҳозирда онлайн тўлов тизими шу қадар ҳаётимизга кириб келдики, унинг ёрдамида маошларни олиш ва савдо қилиш янада қулайдир.
Бироқ ҳар доим харид қилинганда, мобил телефонлар орқали камайиб бораётган маблағингиз ҳақида “эслатмалар”келиши бироз тушкунликка туширади. Энди эса бунинг мутлақо акси бўлиши мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Жуда ҳам осон. Ҳар бир ишлатилган пулингиздан ўзингизга бир қисми қайтишини истайсизми?
Hi-Tech Bank ўз мижозлари учун мана шундай ажойиб CashВack хизматини жорий қилди. Ҳозирча Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ҳеч бир банк мазкур тизимни жорий қилмаган. Хўш, бу хизматнинг афзаллиги нимада? У мижозларга қандай қулайликлар тақдим этади?
CashBack - бу Hi-Tech Bank томонидан берилувчи махсус пластик карталари эгаларига тақдим этилувчи янгича хизмат тури. Унга кўра, карта эгаси қандайдир харид ёки тўловни амалга оширса, унинг ҳисобига харажатнинг маълум бир фоизи қайтариб берилади. Албатта, қайтарилувчи фоиз маҳсулот турига боғлиқ бўлиб, харид қийматининг 25 фоизигача қисми ҳисобга тушади.
CashBack хизматидан қандай фойдаланилади?
Бу янги тизимдан фойдаланиш учун сиз Hi-Tech Bank томонидан жорий қилинган махсус CashBack картасини олишингиз керак бўлади. Шундан сўнг, сиз карта орқали амалга оширган ҳар қандай харидингиз учун сизнинг ҳисобингизга товар қийматига кўра фоизлар қайтарилади.
Қаерларда харид қилиш ва фоизни қайтариш мумкин?
Мазкур хизматдан фақатгина Hi-Tech Bank’нинг CashBack хизмати бўйича ҳамкорлари билан амалга оширилган харидлар вақтида фойдаланиш мумкин.
Ҳозирги кунда банкнинг янги хизмати бўйича 300дан ортиқ ҳамкори бўлиб, улар орасида мобил алоқа операторлари, интернет провайдерлар, ресторан, кафелар, тўй либослари салонлари, савдо нуқталари, дўкон ва бошқаларни учратиш мумкин.
Дарвоқе!
Бироқ картадан фақатгина ҳамкор савдо нуқталардагина эмас, исталган ерда фойдаланиш имконига эгасиз. Яъни, у ҳам одатий пластик карталари каби барча ерларда қўллаш учун мўлжалланган. Бироқ тўлов тизим ҳамкорларида амалга оширилмаса, сизнинг ҳисобингизга фоиз қўшилмайди.
CashBack картасини очиш учун қуйидагиларни амалга ошириш керак:
- uno.uz мобил дастури ёки htb.uz сайтида CashBack картасини олиш учун ариза тўлдириш ёки қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиш: (+99871) 150−33−66;
- Фақатгина бир марта банкка шахсни тасдиқловчи оригинал паспорт билан ташриф буюриш;
- ИНН нусхасини қолдириш. (CashBack даромад манбаи ҳисобланганлиги сабабли ундан солиқларни тўлаш керак бўлади. Бироқ ҳавотирга ҳожат йўқ. Банк солиқ инспекциясига барча керакли ҳужжатларни етказиб беради ва солиқларни ўз ҳисобидан тўлайди);
- Картани банкдан олиб кетиш. Шунингдек, мижозларга янада қулайлик яратиш мақсадида, Hi-Tech Bank картани нафақат уйингизга, балки исталган жойга бепул етказиб бериши мумкин.
CashBack’даги пулларни қандай қилиб текширамиз?
Банк CashBack хизматини жорий қилгач, мижоз картадан янада осон ва қулай фойдаланиши учун UNO мобил дастурини ишга туширди. Бу ерда ҳамкорлар билан каталог функцияси жорий қилинган. Унинг ёрдамида сиз ҳисобни текшириш, тўловларни амалга ошириш ва CashBack орқали ҳисобга тушувчи фоизлар миқдорини ҳам кузатиб бориш имконига эга бўласиз.
Агарда сизга қайсидир ҳамкор ҳақида тўлиқ маълумот керак бўлса, уни рўйхатдан танлаб, манзили, телефон рақами, ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини топишингиз мумкин. Пуллар картага кун давомида келиб тушади.
UNO мобил дастурини ҳозирнинг ўзидаёқ AppStore ва Google Play орқали юклаб олиш мумкин. Батафсил маълумотлар www.uno.uz сайтида.
Тўлов
CashBack картасининг баҳоси - 60300 сўм. Яъни, сиз картанинг ишлаб чиқарилгани (25836 сўм) ҳамда тизимга уланиши (34448 сўм) учун тўловни амалга оширасиз.
Картани эса UNO мобил дастури ёрдамида ёки инфокиоскалар ва банк орқали исталган миқдорда тўлдириб бориш мумкин. Тўлов комиссияси ўтказманинг 1 фоизини ташкил этади.
Махсус совға
Банк картани уч кун ичида ўз эгасига етказиб беради. Шунингдек, ҳар бир CashBack эгасига The Black Quail брендининг замонавий чарм ҳамёни совға қилинади.
CashBack ҳамкорига айланишни истайсизми?
Бу жуда ҳам осон. Бор-йўғи қуйидагиларни амалга ошириш кифоя:
- htb.uz сайтида ариза тўлдириш ёки қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиш: (+99893) 516-47-58 (Тимур), (+99890) 911-99-10 (Андрей), (+99890) 994-30-11;
- Шартнома имзолаш ва CashBack фоизини аниқлаш. Ёдда тутинг: шартнома имзолангач, мазкур фоизни ўзгартиришнинг имкони бўлмайди;
- Тўлов терминалини бепул фойдаланиш учун олиш ва у орқали мижозларнинг картасига тўловларни ўтказиш.
Hi-Tech Bank эшиклари ҳамиша ҳамкорлик учун очиқ. Шунингдек, мазкур тизимни янада ривожлантириш учун Ўзбекистондаги қолган банк ва компанияларни ҳам биргаликдаги ҳамкорликка чорлаб қолади.
Hi-Tech Bank ҳамкорлари CashBack’дан қандай фойда олади?
Биринчи навбатда, ҳамкор компаниялар жуда кўплаб мижозларга эга бўлишади. Қўшимчасига, фойдаланувчилар бир неча ойдан сўнг, кредитчиларга айланиши мумкин. Шу сабабли, уларнинг ҳисобида ўз маблағи тугаса ҳам маҳсулотларни сотиб олишади.
Бундан ташқари, ҳамкорлар CashBack тизимнинг кенг тарғиботи орқали қўшимча машҳурликка эришишади. Hi-Tech Bank Ўзбекистон бўйлаб, ТВ, радио, интернет ва оммавий ерлардаги рекламалар орқали мазкур тизимни тарғиб қилади.
Шунингдек, банк NFC тизимига уланувчи тўлов терминалини бепул тақдим этади, иккиламчи ҳисоб очади ва ҳар доим профессионал ёрдам кўрсатади.
Hi-Tech Bank’нинг CashBack тизими ҳақида батафсил маълумотлар: (+99871) 150−33−66.
Манзил: Т. Шевченко кўчаси, 36а / 36б
Сайт: htb.uz
UNO дастурини юклаб олиш: AppStore и Google Play
Telegram: @infohtbuz
Facebook: fb.com/hitechbank
Instagram: @htb.uz
Реклама ҳуқуқи асосида