Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йил якунига қадар аҳолининг 20 фоизи коронавирусга қарши эмланиши режалаштирилган – штаб
Жорий йилнинг март ойидан йил якунига қадар республика аҳолисининг 20 фоизи коронавирусга қарши эмланиши режалаштирилган. Бу ҳақда Kun.uz мухбирига Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди.
Ўзбекистонда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлашни амалга ошириш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, айни пайтда қаердан ва қанча миқдорда вакцина олиб келиниши юзасидан музокаралар ва ўрганишлар олиб борилмоқда.
«Биздаги аниқ маълумотларга кўра, жорий йилнинг март ойида коронавирусга қарши вакцина келтирилади. Бунда биринчи навбатда 85 ёшдан ошганлар, ундан кейин 75 ёшдан 84 ёшгача бўлганлар, кейинги босқичда эса 65 ёшдан 75 ёшгача бўлганлар эмланади. Шу тариқа, эмлаш жараёни босқичма-босқич ёшариб бораверади. Биринчи бўлиб вакцина оладиган яна бир тоифа - тиббиёт ходимлари, чунки улар касаллик билан юзма-юз келишади. Пандемия даврида касалликни юқтириш оқибатида бир қанча шифокорларимиз ҳаётдан кўз юмгани барчамизга маълум.
2021 йил якунига қадар республикамиз аҳолисининг 20 фоизга яқини эмланиши режалаштирилган. Ушбу касалликка курашишнинг энг самарали йўли - аҳолининг вакцинацияланиши ҳисобланади. Аҳолининг қанчалик кўп қисми эмланса, эпидемиологик барқарорлик сақлаб қолинишига эришилади», деган Ботир Қурбонов.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023