Жамият | 01:59 / 15.07.2018
4875
2 дақиқада ўқилади

Масжид ва мадрасалар учун китоб йиғиш акцияси давом этмоқда

Вақф хайрия жамоат фонди томонидан кенг кўламли хайрия акцияси бошлагани барчага маълум. Ушбу акциядан мақсад Ўзбекистондаги барча масжидларга Қуръони карим, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига китоблар ва кўплаб диний-маърифий асарларни етказиб беришдир.

Бундан ташқари, тушган маблағ эвазига Ўзбекистондаги барча масжидларда намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида бепул онлайн кутубхона ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Акцияда пул ўтказиш ёки китоб бериш орқали қатнашиш мумкин. Ҳар куни йиғилган маблағ ҳақида маълумот бериб борилади.

Эслатиб ўтамиз: 11 июль куни «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги 15 та масжидга жами ҳисобда 18 млн сўмлик 40 турдаги 735 та китоб етказиб берилган эди.

Маълумот учун: Сўмда пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):
8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)

Вақф хайрия жамоат фонди ушбу лойиҳада китоб йиғиш учун вилоятлардан кўнгиллиларни ҳамкорликка чорлайди!

Мурожаат учун телефон рақами: (71) 150 64 36

Мавзуга оид