Жамият | 15:32 / 05.11.2018
7813
2 дақиқада ўқилади

Вақф хайрия жамоат фондининг «Меҳр-мурувват карвони» Қорақалпоғистон ва Хоразмда бўлди

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

3-4 ноябрь кунлари «Вақф» хайрия жамоат фондининг “Меҳр-мурувват карвони” Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий сайтида хабар берилган.

«Вақф» фонди Нукусда

Фонд вакиллари дастлаб Нукус шаҳридаги «Имом Эшон Муҳаммад» жоме масжидида, эртасига эса Урганч шаҳридаги «Қутлуғ қадам» шодиёналар уйида бўлиб, ҳар икки вилоятдан 100 тадан оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, 15 нафардан шахсга ногиронлик аравачаси, “Муҳаммад ал-Беруний” мадрасаси ва “Имом Фахриддин ар-Розий” ислом билим юртида таълим олаётган барча талабаларга иссиқ кийим-кечаклар улашди ва улардаги икки нафардан талабанинг шартнома пўлини тўлаб берди.

Шунингдек, «Меҳр-мурувват карвони» Нукус шаҳри ва Хоразм вилоятида 4 тадан оиланинг хонадонлари таъмирлаб берилиши режалаштирилди ва масжид имом-хатибларига диний-маърифий китоблар берилди.

«Вақф» фонди Нукусда
«Вақф» фонди Нукусда

Эслатиб ўтамиз, «Вақф»  хайрия жамоат фонди ташкил қилингандан буён саховат ва меҳр-мурувват уйлари, касалхоналар, мактаб-интернатлар, кўмакка муҳтож оилалар, боқувчисини йўқотган хонадонлар ва ногиронларга хайрия ёрдамини кўрсатиб келмоқда. Аввалроқ, октябрь ойи ўрталарида фонднинг режалари маълум қилинган, жумладан, кам таъминланган, ногиронлиги бор, боқувчиси йўқ, чин етим ва муҳтож йигит ва қизларнинг никоҳ ва суннат тўйларини ўтказиб бериш бўйича янги лойиҳага қўл урилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

«Вақф» фонди Урганчда
«Вақф» фонди Урганчда
«Вақф» фонди Урганчда
«Вақф» фонди Урганчда
Хайриялар миқдори миллиард сўмдан ошган: «Вақф» хайрия жамоат фонди фаолияти ҳақида ҳисобот берилди

Мавзуга оид