Жамият | 19:32 / 30.10.2024
3227
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада жамоат транспорти йўл ҳақи оширилди

Энди автобусларда бир нафар йўловчи ташиш учун 3000 сўм тўланади. Агар ҳақ электрон шаклда тўланса — 2400 сўм.

Фарғона вилоятида жамоат транспортининг янги нархлари белгиланди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров қарори имзоланди.

Қарорга кўра, вилоят шаҳарларида, шаҳар йўловчи транспортида йўловчи ва багаж ташиш хизматларининг чекланган тарифи қуйидагича белгиланди:

- автобусларда бир нафар йўловчи учун йўл ҳақи — 3000 сўм;

- жамоат транспортида электрон шаклда тўланган тўлов (транспорт картаси, АТТО, банк карталари) бир нафар йўловчи учун бир марталик рағбатлантирувчи йўл ҳақи тарифи — 2400 сўм;

- йўналишли таксида (микроавтобуслар) бир нафар йўловчи учун — 4000 сўм.

Қайд қилинишича, шаҳар йўналишларидаги автобусларда йўловчиларнинг 7 ёшгача бўлган болалари учун ҳақ ундирилмайди.

Мавзуга оид