Вазирлар ва ҳокимлар биттадан мактабни оталиққа олади
Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўзлари ва ўринбосарлари томонидан биттадан мактабни оталиққа оладилар.
2019 йил 23 август куни Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнида айтилишича, ушбу мансабдор шахслар бир ой муддатда мактабларни оталиққа олиш юзасидан аниқ таклифларни Халқ таълими вазирлигига киритадилар.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов, Халқ таълими вазирлиги (Шерматов):
икки ой муддатда ҳудуд, сектор, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг мактабларни оталиққа олиш рўйхатини;
уч ой муддатда 2020 йил давомида ушбу раҳбарларнинг мактабларга ташриф буюриш режа-графигини тасдиқлайди.
Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов, Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Дин ишлари бўйича қўмита, Марказий банк (Нурмуродов), “Нуроний” жамғармаси (Жалилов), Савдо-саноат палатаси (Икромов) бир ой муддатда 2020 йил давомида мактабларга ташриф буюриш режа-графиги доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқади:
“вазир соати”, “тадбиркор ва банкирлар сабоғи” каби дарс амалиётларини жорий қилиш ва мактабларда ижро органлари раҳбарлари, салоҳиятли тадбиркорлар, малакали банк ходимлари дарс ўтишларини таъминлаш;
нуроний ва кексаларнинг ўзларининг бой ҳаёт йўли ва ибратли тажрибасини ёшларга етказиш бўйича учрашувларни ташкил этиш;
диний уламоларнинг мактабларда маърифат, бағрикенглик, одоб ва ахлоқ меъёрлари ҳамда улуг аждодларимизнинг маънавий меросини ўргатишларини ташкил этиш.
Халқ таълими вазирлиги (Шерматов) уч ой муддатда бириктирилган мактабларда ҳудуд, сектор, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишларни кенг оммага тарғиб қилиш ва жамоатчилик билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида махсус веб-сайтни ишга туширади.
Мавзуга оид
08:13 / 27.09.2023
Тарбияси оғир ўсмирларни мутасаддилар томонидан оталиққа олиш тартиби жорий этилади
07:22 / 12.09.2022
ИИББ 142-мактабда ўқувчилар текширилгани бўйича изоҳ берди
16:39 / 08.09.2022
Навоийда эҳтиёжмандларга ажратилган ёрдам пуллари “туя” қилиняпти
18:48 / 15.10.2021