Ўзбекистон | 19:27 / 05.05.2021
62757
1 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчилар уч хил ҳужжатни кўрсатиш мажбуриятидан озод бўлади

Ҳукумат қарори билан, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, ҳайдовчилардан қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади:

  • транспортни бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган);
  • автомобил техник кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумот;
  • «тонировка» рухсатномаси.

Ушбу ҳужжатлар электрон шаклга ўтказилади.

Бу – 4 май куни қабул қилинган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарорида назарда тутилган.

Шунингдек, 2021 йил 1 августдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали амалга оширилади.

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид