Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамоқхоналар ИИВдан Адлия вазирлиги тизимига ўтказиладими? Вазир масалага ойдинлик киритди
Фото: ТАСС
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали Media hall’ида «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда адлия вазири Русланбек Давлетов жазони ижро этиш муассасаларининг Адлия вазирлиги тизимига ўтказилиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
«Жазони ижро этиш муассасалари Адлия вазирлигида эмас, Ички ишлар вазирлиги тизимида тўғри турибди. Қамоқхона ва колонияларнинг бўйсинуви бўйича орган ўзгаргани билан тизим ўзгариб қолмайди. Яқин ва ўрта келажакда бу масала кўриб чиқилмайди», – деди Русланбек Давлетов.
Мавзуга оид
21:31 / 10.11.2025
Эквадор қамоқхонасида ўнлаб осилган маҳбуслар топилди
19:18 / 04.12.2024
Президент маслаҳатчилари таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Русланбек Давлетовнинг лавозими ўзгарди
22:35 / 15.11.2022
АҚШ Ўзбекистонда диний эркинликка доир қонунчилик халқаро стандартларга мослаштирилишига умид билдирди
12:33 / 15.11.2022