Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 2024 йилги Халқаро биология олимпиадасидан четлатилди
Бунга ўзбек делегацияси томонидан қоидаларга риоя қилинмагани сабаб бўлган. Ҳозирда Ўзбекистон IBO’га аъзо давлатлар рўйхатидан чиқарилган.
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 7-14 июл кунлари ўтказилган Халқаро биология олимпиадасидан Ўзбекистон жамоаси четлаштирилгани маълум бўлди.
Бунга Жиззах давлат педагогика университети қошидаги академик лицей ўқитувчисининг ўқувчига ёрдам бергани сабаб бўлган. Оқибатда IBO бошқарув кенгашининг қарори билан бутун жамоа натижалари бекор қилиниб, ўзбек делегацияси олимпиададан четлаштирилган (Ўзбекистон жамоасидан 4 нафар йигит-қиз иштирок этаётганди).
Воқеа ортидан Ўзбекистон IBO’га аъзо давлатлар рўйхатидан ҳам чиқариб юборилган бўлиши мумкин. Боиси Халқаро биология олимпиадасининг расмий сайтидаги аъзолар харитасида Ўзбекистон номи сўроқ остида қолдирилган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги “кейинги йилда Ўзбекистон жамоасининг олимпиадада иштироки масаласи ҳали аниқ белгиланмаган” дея изоҳ берди.
Таъкидланишича, бу бўйича аниқ қарор 2025 йилги олимпиадага таклифнома жўнатиш жараёнида маълум бўлади.
“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларимизнинг нуфузли халқаро олимпиадалардаги иштирокини таъминлаш мақсадида тегишли ишлар олиб борилмоқда”, — дейилади вазирлик изоҳида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Халқаро биология олимпиадасида 1997 йилдан бери қатнашиб келади. Бу йилги олимпиадада 80дан ортиқ мамлакатдан 320 нафардан зиёд ўқувчилар қатнашиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
23:05 / 27.10.2025
Математика ҳаётнинг тасодифан пайдо бўлиши деярли имконсиз эканини кўрсатди – тадқиқот
13:06 / 21.10.2025