Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фотогалерея: «Ислом ота» жомеъ масжиди реставрациядан сўнг қайта очилиш арафасида
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фарзанди Лола Каримова-Тиллаева ўзининг интернетдаги саҳифалари орқали Тошкентдаги Фарғона йўли кўчасида қайта тикланган жомеъ масжидининг тез кунларда фойдаланишга топширилиши ҳақида маълум қилганди. Ушбу масжид 2015 йилнинг баҳорида рўй берган ёнғин натижасида деярли буткул вайрон бўлган, кейинроқ бинода реставрация ишлари бошланганди.
Kun.uz фотомухбири Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасида жойлашган ушбу «Ислом ота» жомеъ масжидининг янги суратларини тақдим этди.

Маълумот учун, масжидни тиклаш ишлари ўтган йилнинг охирида бошланиб, 9 ой давом этган. Жомеъ масжидининг умумий майдони қарийб икки баробар ошган - 2900 квадрат метрдан 5400 квадрат метргача кенгайтирилган. Мазкур масжидда 560 нафар киши намоз амалларини адо этиши мумкин.
Янги қурилган масжид биносида кутубхона ва таҳорат хоналари ҳам барпо этилган. Бу ерда имконияти чекланган инсонлар учун зарур ускуналар, ҳавони тозалаб берувчи қурилма ва кондиционерлар тизими мослаб ўрнатилган. Масжид ҳовлисида дам олиш жойлари ҳам яратилган.














Мавзуга оид
20:30 / 24.01.2026
Табиий вентиляцияни яхшилаш орқали Тошкентда чанг миқдорини камайтириш ва ёзда ҳароратни пасайтириш режалаштирилмоқда
15:48 / 24.01.2026
Тошкент метросида поезд туннелда 13 дақиқа тўхтаб қолди
09:51 / 24.01.2026
Тошкентда кучли дорилар ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
16:30 / 23.01.2026