Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурафшон ва Бектемирни боғловчи тезюрар автобус қатнови йўлга қўйилади
«Қўйлиқ» бозоридан Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри марказигача 23 километрлик янги йўл инфратузилмаси қурилади. Лойиҳага кўра, йўл 6 тасмали қилиб қурилади, автобуслар йўлаги йўл ўртасида жойлашади, бекатларга кириб-чиқиш хавфсиз ташкил этилади.
Тошкент вилоятида Нурафшон шаҳридан Тошкент шаҳрининг Бектемир туманигача тезюрар (экспресс) автобус қатновларини йўлга қўйиш бўйича Bus rapid trans (BRT) тизими концепцияси маъқулланди.
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг тегишли қарорига кўра, мазкур лойиҳа жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, аҳоли учун қулай ва тезкор қатновларни таъминлашга қаратилган.
Қарорга мувофиқ, Нурафшон–Бектемир йўналишида BRT тизимини жорий этиш бўйича концепция тасдиқланди ва ижрога қабул қилинди.

Инфратузилма анъанавий автомобил йўли, BRT (тезкор автобус йўлаги), пиёдалар йўлаклари, 9 та бекат, йўл ўтказгичлар, ерости йўллари ва кўприкларни қамраб олади.
Лойиҳага кўра, йўл 6 тасмали қилиб қурилади, автобуслар йўлаги йўл ўртасида жойлашади, бекатларга кириб-чиқиш хавфсиз ташкил этилади.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида йўналиш бўйлаб замонавий тезюрар автобуслар қатновини йўлга қўйиш, транспорт инфратузилмасини яхшилаш ҳамда йўловчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилган.
Шунингдек, «Йўлинжиниринглойиҳа» МЧЖ томонидан лойиҳа ишлари юзасидан доимий равишда ахборот киритиб борилиши белгиланди.
Мазкур қарор ижроси устидан назорат вилоят кенгашининг тегишли доимий комиссияси ҳамда мутасадди раҳбарлар зиммасига юклатилди.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026