Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мутасадди хориждаги мигрантлар сони бўйича тушунмовчиликларга изоҳ берди
Қонунчилик палатаси қўмитаси йиғилишида чет элдаги ўзбекистонликларнинг сони 1,7 миллион экани маълум қилинди. Ижтимоий тармоқларда мигрантларнинг сони 1,7 миллиондан ҳам ортиқлиги, рақамлар тўғри эмаслигига оид фикрлар билдирилди. Чет элдаги мигрантлар сони ўзи қанча?
Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида 1,7 миллион ўзбекистонлик чет элда экани маълум қилинди. Ижтимоий тармоқларда рақамларга нисбатан ишончсизлик акс этган изоҳлар қолдирилди. Фойдаланувчилар биргина Россияда шунча мигрант бўлиши мумкинлигини иддао қилди. Ўзи хорижда меҳнат қилаётган мигрантлар сони қанча?
Kun.uz’нинг шу борадаги саволига Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари Хайрулла Умаров жавоб берди.
«Хориждаги мигрантлар сони қанча деган тушунчалар пайдо бўляпти. Қайси маънода ким билан ишлашимиз керак, хориждаги фуқароларимиз қанча, уларнинг муаммолари қанақа деган саволларга ойдинлик киритиш мақсадида бош вазир топшириғи билан ишчи гуруҳ шакллантирилди. Ишчи гуруҳ жойларда қарийб бир ой давомида хорижда меҳнат қилаётган меҳнат мигрантлари оиласи аҳволидан хабар олиб, уларнинг сонига аниқлик киритди ва хорижда бўлиш мақсадларини ўрганди.
Жорий йил 1 апрел ҳолатига кўра, 1 миллион 554 минг фуқаро хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётгани маълум бўлди. Уларнинг 1 миллион 29 минг нафари Россияда, 345 минги Қозоғистонда, 73 минги Туркияда, 36 минги Кореяда ўз фаолиятини амалга ошираётган бўлса, қолган 57 минг нафари бошқа давлатларда.
Бу 1 апрел ҳолатига кўра. Табиийки, бориш-келиш муносабатларига қараб ўзгариб туради. Бу рақамлар мавсумий характерга қараб ошади. Aсосан, меҳнат мигрантларининг ташқи миграцияга бўлган оқими баҳорда ошиб, куз-қиш фаслида камайиш тенденциясига эга. Куз ойларида мигрантлар сони ошади, 2-2,5 миллион мигрант хорижга кетади, бу энг юқори кўрсаткич», деди у.
Мавзуга оид
21:00 / 23.08.2025
Вашингтонда ноқонуний мигрантларни ҳибсга олиш ҳолатлари ўн баробарга ошди – CNN
19:52 / 21.08.2025
АҚШда ўн минглаб мигрантларнинг ҳимоя мақомини бекор қилишга рухсат берилди
20:33 / 13.08.2025
Москвада мигрантларга таксичилик қилиш тақиқланмаслиги айтилди
23:15 / 11.08.2025