Ўзбекистон | 13:41 / 07.12.2019
30285
3 дақиқада ўқилади

Болани тарбиялаш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун жарима кескин оширилади

Фото: Shutterstoc

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган ва муҳокама учун эълон қилинган қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47-моддасининг (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик):

биринчи қисмининг санкциясидаги “иккидан бир қисмидан уч бараваригача” деган сўзлар “бир бараваридан беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

иккинчи қисмининг санкциясидаги “уч бараваридан беш бараваригача” деган сўзлар “беш бараваридан ўн бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

учинчи қисмининг санкциясидаги “беш бараваридан ўн бараваригача” деган сўзлар “ўн бараваридан ўн беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

тўртинчи қисмининг санкциясидаги “ўн бараваридан йигирма бараваригача” деган сўзлар “ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади.

47-модданинг амалдаги таҳририга кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши - энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса - энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш - энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса - энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид