Жаҳон | 15:41 / 01.05.2015
1528
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия Кубага 400 млн доллар ажратади

658701

Kun.uz: Куба ва Буюк Британия қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларига оид лойиҳаларнинг амалга оширилиши бўйича келишувга эришди. Шартнома доирасида Буюк Британия лойиҳаларнинг ижросига 400 млн доллар миқдоридаги инвестицияни йўналтиради. Бу ҳақда икки мамлакатнинг қўшма лойиҳаси бўлмиш “Куба ташаббуси”нинг раҳбари Жон Хаттон баёнот берди. Келишувлар Гаванада апрель ойининг охирида ўтказилган бизнес форум доирасида имзоланган. Маълум бўлишича, шартномада Куба ҳудудида янги гольф майдонининг қурилишини молиялаштириш ҳам кўзда тутилган.

rah
Тайёрлаган rah
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш