Жаҳон | 15:52 / 03.05.2015
2744
1 дақиқада ўқилади

Эверест чўққиси Непалдаги зилзиладан сўнг пастлади

1036543616 Kun.uz: Жорий йилнинг 25 апрелида Непалда бўлиб ўтган энг кучли ер силкиниши Эверест чўққисининг пастлашига сабаб бўлган. Бу ҳақда UNAVCO геофизика тадқиқотлари ташкилоти маълумотига асосланиб, The Huffington Post нашри хабар бермоқда. UNAVCO олимлари табиат ходисасидан сўнг дунё тоғларининг энг юқори чўққиси 2,5 сантиметрга пастлаганини таъкидлашмоқда. Олимлар ўз фикрларини Европа фазо агентлиги сунъий йўлдоши Sentinel-1A кўрсаткичларига асосланиб маълум қилишган. Табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги тадқиқотлар институти профессори Рожер Билхам эса Эверест чўққисининг бир-икки миллиметрга пасайганини айтмоқда. Ўз ўрнида Ҳимолай тоғ тизмасида жойлашган Аннапурна тоғи 20 сантиметрга ўсганлиги таъкидланмоқда. Фабрика Форматовo-NEPAL-EARTHQUAKE-EVEREST-SHRINKS-900 xab-2
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш