Жаҳон | 13:24 / 04.05.2015
1661
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда 10 нафар диний радикал қамоқ жазосига ҳукм қилинди

0840

Kun.uz: Тожикистонда диний экстремистик оқимнинг 10 нафар аъзоси қамоққа олинди. Бу ҳақда мамлакат олий судига асосланган ҳолда Интерфакс агентлиги маълумот бермоқда. “Судланувчилар Тожикистон Республикаси Жиноят Кодексининг 187.2, 307.2, 307.3-моддалари бўйича уюшган жиноий гуруҳ ташкил этиш ва унда иштирок этиш, экстремистик ташкилот яратиш ва унда иштирок этишда айбдор деб топилди”, - деб маълумот берди суд ходими. Айбланувчилар 30 ёшдан 38 ёшгача бўлган эркаклар бўлиб, улар “Жамоат Ансоруллоҳ” оқими аъзоларидир. Уларнинг ҳар бири 8.5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

uy

rah
Тайёрлаган rah
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш