Жаҳон | 16:16 / 05.05.2015
2839
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Польшада ўтказиладиган Иккинчи Жаҳон уруши тугаганининг 70 йиллиги тадбирларида иштирок этади

640540

Kun.uz: Украина президенти Пётр Порошенко Польшага ташриф буюриб, Иккинчи Жаҳон уруши тугаганининг 70 йиллигига бағишлаб 7-8 май кунлари ўтказиладиган маросимда иштирок этади. Бу ҳақда Польша президенти Бронислав Коморовскийнинг сайти орқали маълум қилинди. Порошенкодан ташқари, тадбирда иштирок этишга Болгария, Хорватия, Кипр, Чехия, Эстония, Литва, Руминия президентлари, шунингдек, Испания ва Латвия парламентлари раислари, Словакия бош вазири, Германиянинг собиқ президенти Хорст Келер, Венгрия парламенти раиси ўринбосари ва Франция мудофаа вазири розилик берган. Бундан ташқари, тадбирда БМТ бош котиби ва Европа Кенгаши раисининг иштирок этиши кутилмоқда.

rah
Тайёрлаган rah
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш